
Йодоферни қўллаш бўйича йўриқнома
Таркиби
1 таблетка:
- Калий йодид 200 мкг
- Темир сульфат гептагидрат 50 мг
- Аскорбин кислотаси 60 мг
ёрдамчи моддалар: сахароза, магний стеарат, озиқ-овқат ранг ва хид берувчилари.
Фармакологик хусусиятлари
Калий йодид – ичакдан сўрилиш 100%. Организмда ошқозон ва сўлак таркибидаги йод концентрацияси қондагига нисбатан 30 баробар юқори бўлади. Бронх шиллиқ қаватида хам юқори концентрацияда ажралади ва бронх шиллиғини рефлектор равишда оширади хамда ўзининг протеолитик таъсири хисобига балғамни эритишда иштирок этади. Шунинг учун бронхиал астма ва бошқа нафас йўли касалликларида ишлатилади. Йод — қалқонсимон без гормонларининг хом ашёси бўлиб, унинг етишмовчилиги бир қатор касалликларга сабаб бўлади. Бу касалликларни 2001 йили БЖССТ алохида – «Йод етишмовчилиги касалликлари” номи билан атаган. Йоднинг клиник эффектлари тиреоид гормонлар таъсири натижаси бўлиб юзага чиқади.
Темир сульфат – сўрилиши организмнинг темир етишмовчилиги даражаси ва бирга қабул қилинган озиқ-овқатга боғлиқ. Қонда 90% дан ошиғи оқсиллар билан боғлиқ холатда бўлади. Алохида чиқиб кетиш йўли мавжуд эмас. Шунинг учун кумуляция бўлиш эхтимоли жуда юқори. Физиологик йўллар билан йўқолиши 1 – 2 мг/сутка. Темир микроэлементи гемоглобин, миоглобин ва баъзи ферментлар таркибига киради. Асосан қонда кислород транспортировкасида иштирок этади.
Аскорбин кислотаси – антиоксидант, водород транспортида, стероид гормонлар синтезида, коллаген хосил бўлишида, жигарда протромбин синтезида, протеолитик ферментлар активациясида ва бошқа жуда кўплаб жараёнларда иштирок этади. Алохида айтиб ўтиш керакки организмни иммун тизимида гуморал(антитела, интерферон ва комплемент ишлаб чиқаришда) ва тўқима(фагоцитозни стимуллайди) иммунитетини оширишда ахамияти юқори.
Бу уччала компонент йод етишмовчилиги ва темир танқислиги камқонлигида энг яхши комбинация бўлиб хизмат қилади.
Қўлланилиши
- Йод етишмовчилиги касалликлари
- Эндемик бўқоқ
- Диффуз эутиреоид бўқоқ
- Темир танқислиги камқонлиги
- Яширин темир етишмовчилиги
- Темир ва йодга эхтиёж ошган давр (ўсмирлик, хомиладорлик ва эмизиш даври)
Қўллаш усули ва дозалари
1 таблетка ёки капсуладан бир махал овқатдан кейин. Қўллаш давомийлиги 1 ойдан 3 ойгача.
Қарши кўрсатма
- Препарат компонентларига юқори сезувчанлик
- Гипертиреоз
- Қалқонсимон без токсик аденомаси
- Дюринг герпесли дерматити
- Бошқа турдаги камқонликлар
- Гемохроматоз ва гемосидероз
Сақлаш шароити
Болалар ола олмайдиган, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, + 5°C дан + 25°C гача бўлган ҳароратда сақлансин.
Чиқариш шакли
Таблетка. 50 таблеткадан флаконда.
Капсула. 40 капсулалар флаконда.
Ишлаб чиқарувчи
«ECO PHARMA» МЧЖ. Ўзбекистон
Махсулот сертификатланган.
ЎзРССВ дан рўйхатдан ўтган. № 000014