Лактулоза бўйича тўлиқ маълумот

Лактулоза (β-D-галактопиранозил-1,4-D-фруктофураноза) – сунъий дисахарид бўлиб, галактоза ва фруктоза молекулаларининг қолдиқларидан иборат.

Тарихи.

  • Уни биринчи бўлиб К. Хадсон (C. Hadson) ва Э. Монтгомери (E. Montgomery) 1929 йили тоза холида ажратиб олишган.
  • Унинг бифидоген таъсирини педиатр Ф. Петуэли (F. Petuely) 1957 йилда аниқлаган.

Фармококинетикаси.

Ошқозон ва ингичка ичакда деярли сўрилмайди. 0.4-2% гача ичак деворидан диффузия бўлиши мумкин. Ўзгармаган холатда йўғон ичакка етиб боради ва микрофлора тарафидан парчаланади.

Фармакодинамикаси.

Катта миқдорда истеъмол қилинганда:

  • Ичакда осмолярликни оширади ва ични суюлтиради
  • Ичак перисталтикасини оширади
  • Аммоний ионларини чиқиб кетишини осонлаштиради

Пребиотик миқдордаги таъсири:

  • Пребиотик таъсирига эга. Лактулоза энг юқори пребиотик индексига эга хисобланади. Пребиотик таъсир деганда бифидобактерия ва лактобациллаларни кўпайишига хамда шартли патоген микроблардан Clostridium spp. ва Escherichia coli ни камайишига сабаб бўладиган хусусиятга айтилади. Бошқа пребиотикларга нисбатан арзон ва юқори пребиотик индекси билан ажраб туради. Суткалик пребиотик таъсири учун 1-2 грамм талаб қилинади. Нормал микрофлора лактулозани парчалаши натижасида қуйидаги моддалар пайдо бўлади:
    • Бутан кислотаси (бутират кислота, маслянная кислота) – бу кислота ичак эпителийсини учун энергия манбаи хисобланади. Бундан ташқари бу кислотани ичакда камлигида ичак касалликлари кучайиши тасдиқланган. Бу кислота ичакда ўсмага қарши, яллиғланишга қарши таъсир қилиши ва иштахани ошириши аниқланган. Бутан кислотаси E.coli, Salmonella spp., Clostridium perfringens spp. Ва бошқа патоген микробларни ўсишини тўхтатади. (1)
    • Пропион кислота – бу хам микроблар ўсишини олдини олади. (2)
    • Уксус кислотаси
    • Чумоли ва сут кислотаси оз миқдорда.

Бу пайдо бўлган кислоталар ичак рН ини 5.0 гача туширади. Бунинг натижасида жуда кўплаб патоген микроблар сальмонелла, шигелла, клостридий, протей, клебсиелла ва Кандида оиласидаги замбуруғлар ўсиши тўхтайди. (4-7)

  • Йўғон ичакдаги рН мухитини пасайиши фосфатлар ва кальций тузлари сўрилишини осонлаштиради.
  • Антиканцероген таъсири. Бу таъсири ичакдаги канцероген химиявий моддаларни инактивацияси билан боғлиқдир. (3)
  • Иммун тизимига таъсири. Узоқ вақт давомида лактулозани қўллаш инсон умумий уммунитетини ошириши тасдиқланган. (8)
  • Антиаллергик таъсири. Доимий равишда пребиотик таъсир миқдорида истеъмол қилиш овқат аллергиясини камайтиргани хам маълум. (9)

Қарши кўрсатма.

  • Махсулотга юқори сезувчанлик
  • Ичак тутилиши

ЭКОБИОТИК

  • Экобиотик таркибидаги лактулоза миқдори пребиотик таъсирига эга бўлиб, энг олий сифатли лактулоза хом ашёсидан (99.9% лактулоза ангидро) фойдаланилган.
  • Махсулотимиз соғлиғингизни тиклашда ёрдам беради.

Фойдаланилган адабиётлар

  1. https://ru.wikipedia.org/wiki/Масляная_кислота
  2. https://ru.wikipedia.org/wiki/Пропионовая_кислота
  3. Ballongue J., Schumann C., Quignon P. Effects of lactulose and lactitol on colonic microbiota and enzymatic activity. Scand J Gastroenterol 1997; 32(22): 41–4.
  4. Duffy C.,  Zielezny  M.A.,  Riepenhoff-Talty  M.,  et  al.  Effectiveness  of Bifidobacterium bifidum in experimentally induced MRV infection: dietary implications in formulas for newborn. Endocr Regulations, 1993; 27: 223–9.
  5. Sander-Treske ,  Czermak  L.  Lactulose  bei  Salmonellenenteritis  –  eine Alternative zur antiviotischen Chemotherapie. Therapiewoche 1980; 31: 1213–17.
  6. Кузнецов В.Ф.,  Ющук  Н.Д.,  Юрко  Л.П.  и  соав.  Кишечный  дисбактериоз  у больных иерсиниозом и псевдотуберкулезом и его коррекция биологическими препаратами. Тер. Архив 1994; (66): 17–8.
  7. Wang X., Gibson G.R. Effects of the in vitro fermentation of oligifructose and inulin by bacteria  growing  in  the  human  large    J  Appl  Bacteriol,  1993;  75: 373–80
  8. Schumann C. Die immunologischen Effecte der Lactulose. Notabene Medici 1997; 27: 188–190.
  9. Хавкин А.И. Микроэкология кишечника и аллергия. Лечащий врач 2003; 2:10–5.

Добавить комментарий