Ич кетиши (диарея): нима у, нима келтириб чиқаради ва диарея белгилари бўлганда нима қилиш керак?

Диарея – бу ошқозон-ичак касалликларида энг кўп учрайдиган симптом хисобланади. Бир ёшдан катта болаларда ва катталарда ахлатнинг суткасига 3 мартадан кўп келиши ва суюқ келиши диарея хисобланади.  Диарея қоринда оғриқ ва нохуш хис билан бирга ккузатилиши мумкин. Бир ёшгача бўлган она сути билан озиқланадиган болаларда одатда ахлат келиши неча махал эмизишга боғлиқ бўлади, шунинг учун уларда ахлат келиш махали  ва ахлат консистенцияси одатдагидан ўзгаришига қараб диарея деб хулоса қилинади.

Шуни эътиборга олиш керакки диарея бу – касаллик эмас, балки касалликнинг бир белгисидир. Қайси касаллик сабабли диарея келиб чиққанлигига қараб кўнгил айниши, қайт қилиш, тана хароратини кўтарилиши каби белгилар ҳам кузатилиши мумкин.

Диарея сабаблари

Катталарда диарея келиб чиқиши сабаблари жуда кўп, лекин асосий сабаб инфекциядир. Бу ерга ифлос қўл диареяси, сайёх диареяси, ўткир респиратор касалликка боғлиқ диареяларни қўшиш мумкин. Диарея даволашда одатда муаммо бўлмайди, бу албатта даво чоралари ва дори-дармонни тўғри танлашга боғлиқ.

Диареяни кўп учрайдиган сабабларидан бири бу дизбактериоздир. Дизбактериозда ичакларда организм учун фойдали бўлган бактериялар ташқи таъсирлар натижасида кучсизланиб, камайиб кетади ва натижада ичакда патоген бактериялар кўпайиб кетади. Дизбактериозга олиб келувчи ташқи таъсирлар жуда кўп. Улардан кўп учрайдигани антибиотик қабул қилиш, нотўғри овқатланиш, гормонал препаратлар қабул қилиш ва бошқалар. 

Диареяни кўп учрайдиган сабаблардан яна бири  бактериялардир. Инфекцион диарея учун мавсумийлик хосдир. Касаллик авжига чиқиш ойлари май-сентябрь ойларига тўғри келади. Бу ёз ойларида пишган мева ва сабзавотларни яхши ювмасдан истеъмол қилиш, очиқ сув хавзаларида чўмилиш орқали инфекция юқтириб олишга боғлиқ.

Катталарда диарея келиб чиқишининг сабаби бу саёхат пайтида, айниқса тропик мамлакатларга саёхат қилган пайтда у ерга хос таомларни, меваларни истеъмол қилишдир. Натижада ич кетиши ва қорин сохасида нохушлак бўлиб мехмонхонадан чиқа олмай бутун саёхатни ўтказиб юбориш мумкин. Шунинг учун саёхат вақтида нотаниш таомларни ва меваларни истеъмол қилишга эхтиёт бўлиш, фақат қадоқланган сув истеъмол қилиш, чўнтакда доим қўл учун антисептик бўлиши, дори қутисида диарея учун дори бўлиши тавсия этилади.

Инфекцион диареяда тана хароратини кўтарилиши, қоринда оғриқ, дам бўлиши, кўнгил айниши ва қайт қилиш, холсизлик каби симптомлар ҳам бўлиши мумкин. Лекин кўп холларда ич кетиши ягона белги бўлиши ҳам мумкин.

Баъзи озуқа моддаларни туғма ўзлаштиролмаслик ҳам диареяга сабаб бўлиши мумкин. Масалан, туғма лактаза ферменти етишмовчилиги бор одам сут маҳсулотлари истеъмол қилса диарея келиб чиқади.

Диарея организмга қандай хавф туғдиради?

Патоген микроорганизмлар ошқозон-ичак йўлига тушгач тезда кўпая бошлайди. Улар хаёт фаолияти давомида ичак шиллиқ қаватини яллиғлантирувчи, сув ва озуқа моддалар  сўрилишига тўсқинлик қилувчи захарли моддалар ишлаб чиқаради. Шунингдек патоген микроблар организмда ичак соғлигини ва махаллий иммунитетини таминловчи, фойдали бўлган бактериялар (нормал флора) ни кучсизланиб кетишига олиб келади. Булар касалликни янада оғир кечишига сабаб бўлади. Шунинг учун инфукцион диареяда ососий асоратлар қуйдагилар:

  • Сувсизланиш;
  • Электролитлар йўқотилиши ( тузсизланиш );
  • Ўткир озуқа етишмовчилиги;
  • Диарея бартараф этилгандан кейин ичаклар нормал функциясини бузилиши.

Даволаш

 Болаларда энг катта ҳавф туғдирувчи асорат бу сув-электролит баланси бузилишидир. Сув-электролит баланси бузилиши натижасида барча аъзо ва тўқималар иши бузилади. Шунинг учун беморга электролитга бой сувни кўп миқдорда ичиш  тавсия этилади. Регидратацион суюқлик тайёрлаш учуп кукунни дорихонадан сотиб олиш мумкин. Ёки уйда тайёрлаш хам мумкин. Бунинг учун қайнатилган 1 литр сувга бир чой қошиқ туз ва 8 чой қошиқ шакар солиб тайёрланади.  

Ичаклар фаолиятини бузилшини даволашда бир неча гурухга кирувчи дори воситалари бирга қўлланилади.

Диарея даволашда Экобиотик жуда яхши самара беради. Экобиотик таркибида лактулоза ва рух (цинк) бор.

Лактулоза —  бу яхши ўрганилган пребиотиклик хусусияти кучли моддадир. Лактулоза организм учун фойдали бўлган лакто- ва бифидобактериялар ривожланиши ва кўпайишини таъминлайди, уларга бевосита озуқа модда бўлиб хизмат қилади ва яшаши учун қулай мухит яратади. Соғлом микрофлорани тикланиши патоген бактериялар ўсишини тўхтатади ва улар ажратаётган эндотоксин миқдорини камайтиради. Нормал микрофлора тикланиши хисобига хар-хил патоген микроблардан химоя қилувчи махаллий иммунитет мустахкамланади.

Цинк (рух) эса бевосита бактериостатик таъсир қилади. Ичак шиллиқ қавати регенерациясини кучайтиради. Энтероцитлар киприкчаларини активлигини оширади.

Энтеросорбентлар буюрилиши ҳам яхши самара беради.  Энтеросорбентлар ўзига патоген бактериялар хаёти давомида хосил бўлган  токсинлар ва газларни зўига ютиб бемор ахволи яхшиланишига ёрдам беради. 

Агар беморда интокскация белгилар (иситма, холсизлик, кўнгил айниши, қайт қилиш) кучли бўлса давога қўшимча антибиотиклар ҳам берилади.

Эслатма! Кичик ёшдаги болаларда диарея билан бирга иситма, инжиқлик, болани эмиши камайиши, ахлатида қон ёки йиринг бўлиши кузатилса ёки бола ахволи вақт ўтган сари ёмонлашаётганлигини сезсангиз зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг!

Fikr bildirish