Витамин В6 – тўлиқ маълумот

Халқимиз соғлиғи учун хизматда !!!

Витамин В6 – тўлиқ маълумот

May 28, 2018 Eco Magniy B6 haqida ma'lumotlar 0

Витамин В6 – бу ном 3 хил модданинг умумий номидир. Улар қуйидагилар:
• пиридоксин
• пиридоксаль
• пиридоксамин

Организмга тушгандан сўнг умумий актив моддага – пиридоксальфосфатга айланади. Пиридоксальфосфатнинг организмдаги таъсири 100 дан ортиқ ферментлар коферментлиги хисобига келиб чиқади:
• эритроцит ишлаб чиқариш учун керак
• иммун реакцияларни активлайди
• нерв хужайраларида глюкоза сўрилиши учун ва нейротрансмттерлар ишлаб чиқариш учун керак
• оқсил алмашинувида – аминокислоталарни трансаминланиш жараёни учун керак
• ёғ алмашинувида – гипохолестеринемик ва липотропик таъсирга эга

Кунлик қабул қилиш меъёри:
• Катталар учун 2 мг/сутка (1,1-2,5 мг/сутка)

Витамин В 6 га бой озиқ – овқатлар қуйидагилар:
• Ёнғоқ, фундук
• Шпинат
• Картошка, сабзи, помидор ва гулли карам
• Жигар, гўшт ва балиқ

Организмда нормал микрофлора хам ишлаб чиқаради.

Организмда қуйидаги холатларда етишмовчилиги кузатилиши мумкин:
• Буйрак фаолияти бузилганда
• Аутоиммун касалликларда: ревматоид артрит, целиакия, Крон касаллиги, носпецифик ярали колит ва б.
• Мальабсорбция
• Алкоголни кўп истеъмол қилиш
• Баъзи дориларни узоқ қабул қилиш: антибиотиклар, тутқаноққа қарши дорилар, туберкулёзга қарши дорилар, антидепрессантлар ва орал контрацептивлар

Гиповитаминознинг белгилари:
• Микроцитар анемия
• Дерматит(хейлит, себорея ва глоссит)
• Депрессия
• Кучсиз иммун тизим
• Болаларда – қўзғалувчанлик ошиб кетиши, тутқаноқлар

Гипервитаминоздаги белгилар:
• Харакат координациясини кучли бузилиши
• Қуёшга аллергия
• Кўнгил айниш ва қайд қилиш

Қўллашга кўрсатма:
• Витамин В6 гиповитаминозида
• Хомиладорлар токсикозида
• Сидеробласт анемия
• Лейкопения
• МНТ касалликлари (паркинсонизм, кичик хорея, Литтл касаллиги, радикулитлар, невритлар, невралгия, Меньер касаллиги)
• Денгиз касаллиги
• Атеросклероз
• Қандли диабет
• Дерматитлар
• Герпесс зостер (ўраб олувчи герпес)
• Нейродермит
• Псориаз
• Экссудатив диатез
• Изониазид гурухидаги дорилар қабули

Қарши кўрсатма:
• Юқори сезувчанлик
• Ошқозон ва 12 бармоқ ичак яра касаллиги

Бошқа дорилар билан ўзаро таъсири:
• Циклосерин, леводопа ва пеницилламин таъсирини камайтиради
• Витамин В1 ва В12 билан бирга бериб бўлмайди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan