Магний – тўлиқ маълумот

Халқимиз соғлиғи учун хизматда !!!

Магний – тўлиқ маълумот

May 28, 2018 Eco Magniy B6 haqida ma'lumotlar 0

Организмда жами 21-28 грамм бўлиб, унинг 60% и суякларда, қолгани мия, юрак, мушак ва бошқа юмшоқ тўқималарда жойлашган.

Организмдаги ахамияти:

  • 300 дан ошиқ ферментатив жараёнларда иштирок этади
  • ДНК ва оқсиллар ишлаб чиқариш учун керак
  • Организмдан захарларни чиқариб ташлаш
  • Витамин С, В1, ва В6 ни сўрилиши учун
  • Мушакларни бўшаштиргани ва артерия қон томирларини кенгайтиради – қон босимини пасайтиради
  • Нерв импульсларини ўтказувчанлигини оширади – стрессга қарши яхши фойда беради
  • Инсулин ишлаб чиқариш ва тўқималарга таъсирини кучайтиради – организмда қон миқдорини бошқаришга керак.

Магний кўп бўлган озиқ овқатлар:

  • Турли хил ёнғоқлар
  • Денгиз махсулотлари
  • Минерал сувлар
  • Янги узилган сабзавотлар

Суткалик меъёр:

  • 400 мг/сутка

Магний етишмовчилиги дунё миқёсида:

  • 1950 йил – олимлар цивилизация хисобига пайдо бўлган касалликлар хақида маълумот берганда магний дефицити хам киритилган.
  • 1995 йил – БЖССТ магний етишмовчилигини патологик жараён-лигини официал тан олган.
  • 2007 йил – магнийни истеъмоли 20 – асрда икки баробарга камайгани аниқланган (500 мг дан 175-225 мг/суткагача)

Магний етишмовчилигида қуйидаги белгилар бўлади:

  • Парестезия – сезгини бузилиши (совуқ қотиш, игна санчиши, қичиш, чумоли юргандек бўлиши)
  • Яширин ёки аниқ қалтираш – нерв – мушак қўзғалувчанлиги ошиб кетади.
  • Тез чарчаш, уйқусизлик, қийин уйғониш
  • Иштаха пасайиши, қабзияд, кўнгил айниш, диарея, қайд қилиш
  • Юрак қон томир тизими – гипертония, аритмия, стенокардия, ангиоспазм
  • Буйрак усти бези фаолиятини бузилиши
  • Қандли диабет, сийдик ва ўт тош касаллик ривожланиш эхтимоли ошиб кетади
  • Иммунодефицит холатлар

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan