Эко Магний В6

Халқимиз соғлиғи учун хизматда !!!

Эко Магний В6

May 24, 2018 Mahsulotlar 0
Қўллаш бўйича йўриқнома

Таркиби

1 таблеткада:

  • Магний (Mg++) – 50  мг
  • Пиридоксин – 2 мг

ёрдамчи моддалар: сахароза, магний стеарат, озиқ-овқат ранг ва хид берувчилари.

Фармакологик хусусияти

Эко Магний B6  танадаги магний ионларини етишмаслини тўлдириш учун мўлжалланган бўлиб, метаболик жараёнларнинг ажралмас қисмидир. Магний нерв импульсларини узатишда иштирок этади хамда мушаклар қисқаришини тартибга солади. Магний хужайра пардаларидан калий ва кальций ионларини фаол транспорти учун талаб қилинади. Ион транспорт тизимидаги ролидан келиб чиққан холда, магний нерв импульсларининг ўтказувчанлигига таъсир қилади, мушаклар қисқариши ва оддий юрак ритмига масъулдир. Гипертонияни олдини олиш, юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет, остеопорозни даволашда роли жуда катта. Магний метаболизм циклига гликолиз маҳсулотларини етказиб берилишини таминловчи муҳим микроэлемент хисобланади, нуклеин кислоталар синтези  ва парчаланиши, оқсиллар, ёғ кислоталари ва липидлар, хусусан, фосфолипидларнинг синтезида иштирок этади, шунингдек энергетик жавобларни таминлайдиган ферментларнинг синтезига қўшилади (глюколиз, АТФ нинг гидролизи билан ажралиши). Магний нерв-мушакларнинг алоқаси, суякларнинг менераллашиши, паратироид гормонинг таъсирини аниқлаш учун керак.

Организмда магний етишмаслиги ошқозон-ичак тизимининг бузилиши (иштаха йўқолиши, кўнгил айниши, қайт қилиш), асаб тизими бузилишлари (асабийлашиш, тез чарчаш, холсизлик), юрак-қон томир бузилишлари (аритмия, гипертензия ва бошқалар),  саратон ривожланиш хавфини оширадиган иммунитет танқислиги, гормонлар синтези сустлиги,  буйрак ва ўт пуфагида тошлар пайдо пайдо бўлиши, диабетнинг ривожланиши натижасида углеводлар метоболизми бузилишлари, стресс ва хакозо бузилишларни келтириб чиқаради.

Препарат таркибидаги пиридоксин гидрохлорид (Витамин B6) магнийни сўрилишини яхшилайди. Метаболик жараёнларда фаол иштирок этади, марказий ва периферик асаб тизимининг нормал ишлаши учун зарур. Инсон организмига тушганидан кейин фосфатланади, пиридоксал-5-фосфатга айлантирилади, аминокислоталарнинг декарбоксиллашуви ва трансаминациясиниамалга оширадиган ферментни бир қисмига айланади. Триптофан, метионин, цистеин, глутамин ва бошқа аминокислоталар алмашинувида, липид ва карбонгидрат метаболизмида қатнашади. Витамин B6 магнийни ошқозон-ичак трактидан сўрилишини ва уни хужайраларга кириб боришини яхшилайди.

Фармакокинетика

Магний ошқозон-ичак тракти орқали 50% сўрилади. 99% магний организмда хужайра ичига киради. Магнийнинг тахминан 45%  хужайра ичидаги оқсилларга ва макроиргик фосфатларга боғланади ва скелет мушаклари, буйраклар ва миокардга жойлашади. Қолган қисми суяк тўқималарида тўпланади, оз миқдорда тўқима суюқлиги ва қизил қон хужайраларида тўпланади. Магний ионлари ГЭБ ва плацентар тўсиқдан ўтади. Абсобрбцияланган магний буйраклар томонидан чиқарилади. Жуда оз қисми ўт ва тер безлари томонидан чиқарилади. Сўрилмаган магний ахлат орқали чиқарилади.

Қўллаш бўйича кўрсатмалар

  • Юрак етишмовчилигида;
  • Юқори босимда;
  • Юрак ритми бузилишларида;
  • Атеросклероз;
  • Холестерин миқдори ошганда;
  • Ишемия, тромбоз хавфи ортганда;
  • Юрак сохасидаги оғриқларда;
  • Ўткир ва сурункали асаб тизими бузилишларида;
  • Уйқу бузилишларида;
  • Остеопороз;
  • Хомиладорлик ва предменструал даврда;
  • Қандли диабетда;
  • Кортикостероид гормонлар билан узоқ муддат даволанишда;
  • Бош мия шикастларида;
  • Депрессия, апатия, вегетататив томирлар дистониясида;
  • Овқат хазм қилиш тракти бузилишларида;
  • Ошқозон-ичак спазмлари, мускуллар оғриши ва спазмларида;
  • Диққат ва эътибор хиссини сусайишларида;

Қарши кўрсатмалар

Препарат таркибидаги компонентларга юқори сезувчанлик

Хомиладорлар ва эмизикли аёлларда

Эко Магний В6 хомиладор ва эмизикли аёлларга врач кўрсатмасига биноан буюрилади

Қўллаш усуллари ва дозалари

Овқатдан сўнг ичиш учун 1 кунда бир махал.

Сақлаш шароити

Болалар ола олмайдиган, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, + 5°C дан + 25°C гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Чиқариш шакли

Таблетка. 50 таблеткадан флаконда.

Ишлаб чиқарувчи

«ECO PHARMA» МЧЖ. Ўзбекистон

Махсулот сертификатланган.

ЎзРССВ дан рўйхатдан ўтган. № 000202

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan