Экоцинк НЕО

Халқимиз соғлиғи учун хизматда !!!

Экоцинк НЕО

May 24, 2018 Mahsulotlar 0
Қўллаш бўйича йўриқнома

Таркиби

1 таблетка:

  • рух сульфат гептагидрат рух хисобида – 15 мг
  • аскорбин кислотаси                                 – 20 мг

ёрдамчи моддалар: сахароза, магний стеарат, озиқ-овқат ранг ва хид берувчилари.

Фармакодинамика:

Рух – организм учун мухим микроэлементлардан бири хисобланиб, мембрана хужайралари метаболизмида ва барқарор ишлашида иштирок этади. Бир қанча асосий ферметлар таркибига кириб, биохимиявий реакцияларда иштирок этади. Рух  ДНК ва РНК полимераза, карбонгидраза, ишқорийфосфатаза, тимидинкиназа, карбоксипептидаза, шу жумладан 300 дан ортиқ ферментлар таркибий қисмига киради. Оқсил ва нуклеин кислоталарнинг синтезида рух асосий рол ўйнайди. Рух ген экспрецификациясини тартибга солиш жараёнлари билан боғлиқ механизмларда иштирок этади. Бу ўз навбатида хомила ривожланишига, шунингдек стероид, қалқонсимон ва бошқа гормонлар синтезини тартибга солади. Регенерация жараёнларини кучайтириб, нерв импульслари ўтказувчанлигини яхшилайди. Инсулин ишини кучайтириб, кортизол синтезини кучайтиради.

Аскорбин кислотаси фенилаланин,тирозин, фолат кислота, норепинефрин, гистамин, углеводлар, липид ҳамда оқсиллар, карнитин метоболизмида иштирок этади. Иммунитетни оширади. Сератонинни гидроксидланишини яхшилайди. Интерферон синтезини фаоллаштириб, фагацитозни кучайтиради.Организм адаптацион имкониятларини ошириб, уни инфекцияларга қарши курашувчанлигини оширади. Антиагрегант ва антиоксидант таъсирга эга.

Фармакокинетика

Рухни ичаклар орқали сўрилиш даражаси 20-30%. Сабзавот махсулотлари рух сўрилишини камайтиради, бу холат ишқорий мухитда қийин эрийдиган хелат бирикмалари билан боғлиқ. Плазма оқсили билан  60%, альфа-2 макроглобулин ва трансферрин билан 30-40% боғланади. Аминокислота гистидин ва цистеин билан 1% боғланади. Т мах 2 соат. 90% ахлат орқали, қолган миқдори буйрак, ўпка ва тери орқали ажралади.

 Қўллаш бўйича кўрсатмалар

  • Иммунитетни яхшилаш мақсадида
  • Ўсиш ва жинсий ривожланишни яхшилаш учун
  • Хайз цикли нормаллаштириш учун
  • Рух етишмовчилиги туфайли бўлган бепуштликда
  • Хомила ўсиш ва ривожланишини яхшилашда
  • Хомила тушиш хавфи ортганда
  • Ўз-ўзидан аборт ёки хомила гипотрофиясида ва х.к
  • Диареяда

Қарши кўрсатмалар

Препарат таркибидаги компонентларга юқори сезувчанлик

Хомиладорлар ва эмизикли аёлларда

Экоцинк НЕО хомиладор ва эмизикли аёлларга врач кўрсатмасига биноан буюрилади

Қўллаш усуллари ва дозалари

Овқатдан сўнг ичиш учун 1 кунда бир махал.

Сақлаш шароити

Болалар ола олмайдиган, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, + 5°C дан + 25°C гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Чиқариш шакли

Таблетка. 30 таблеткадан флаконда.

Ишлаб чиқарувчи

«ECO PHARMA» МЧЖ. Ўзбекистон

Махсулот сертификатланган.

ЎзРССВ дан рўйхатдан ўтган. № 000202

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan