-13%

Ecobiotik

40,000 UZS 35,000 UZS

Mahsulot O’zbekiston bo’ylab  «Fargo» yetkazib berish xizmati orqali amalga oshiriladi. Mahsulot haridor yashash manziliga eng yaqin bo’lgan «Fargo» ofisigacha yetkazib berish bepul. Mahsulot to’lov amalga oshirilgandan keyin 2-5 kun ichida yetkazib beriladi

Bo'lim:

Tasnif

 ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

Таркиби:

1 таблетка:

рух сульфат гептагидрат – 22,5 мг

лактулоза   — 450 мг

ёрдамчи моддалар: крахмал, магний стеарат.

Фармакологик хусусиятлари.

Лактулоза (β-D-галактопиранозил-1,4-D-фруктофураноза) – сунъий дисахарид бўлиб, галактоза ва фруктоза молекулаларининг қолдиқларидан иборат. Ошқозон ва ингичка ичакда деярли сўрилмайди. 0.4-2% гача ичак деворидан диффузия бўлиши мумкин. Ўзгармаган холатда йўғон ичакка етиб боради ва микрофлора тарафидан парчаланади. Катта миқдорда истеъмол қилинганда: ичакда осмолярликни оширади ва ични суюлтиради, ичак перисталтикасини оширади, аммоний ионларини чиқиб кетишини осонлаштиради. Лактулоза энг юқори пребиотик индексига эга хисобланади. Суткалик пребиотик таъсири учун 1-2 грамм талаб қилинади.

Рух биологик мембраналар, хужайра рецепторлари, протеинларнинг таркибий қисмидир, 200 дан ортиқ энзиматик тизимлар таркибига киради. Иммун реакциялар ва антиоксидант химоя, қон яратилишида, аминокислоталар синтезида, генетик маълумотларни сақланишида ва берилишида иштирок этади. Рух ва С витамини билан бирга антителолар синтезини рағбатлантириб ва вирусларга қарши самара кўрсатиб, иммун танқислигини юзага келишига тўсқинлик қилади.  У эритроцитлар ва қоннинг бошқа шаклли элементлари ҳосил бўлиши учун зарур. Рух ёғлар алмашинувини нормалаштиради, эндокрин безларни нормал фаолиятини, шу жумладан инсулин, ўсиш гормони, кортикотропин ва соматотропин синтезини таъминлайди. Жинсий репродуктив фаолиятни тутиб туради — жинсий гормонларнинг ўтмишдоши ва тестостеронни ишлаб чиқарилишда иштирок этади. Рух простатитнинг нормал фаолият кўрсатиши учун ҳам мухимдир. Рухга бўлган суткалик эхтиёж 15 мг ни ташкил қилади.

Қўлланилиши.

  • Ичак нормал микрофлорасини ўсиши ва кўпайишини стимуллайди (диарея, антибиотик ассоцирланган диарея, дисбактериоз);
  • Иммунитетни мустахкамлаш учун.
  • Организмда рух элементи манбаи сифатида;

Қўллаш усули ва дозалари:

Катталар суткада 1 таблеткадан 3 махал овқатдан сўнг. Қабул қилиш курси индивидуал белгиланади.

Қарши кўрсатма.

Махсулот компонентларига юқори сезувчанлик. Ичак тутилиши

Сақлаш шароити.

Болалар ола олмайдиган, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати. 2 йил.

Чиқариш шакли.

Таблеткалар. 15 таблеткадан флаконда.

Ишлаб чиқарувчи.

«ECO PHARMA» МЧЖ, Узбекистон

Махсулот сертификатланган. Ts 25686412-02:2017

Ўзбекистон Республикаси ССВ томонидан маъқулланган

Регистрацион номер: №000202

Fikr-mulohazalar

Baho berilmagan.

“Ecobiotik&rdquo mahsulotiga birinchilardan bo'lib fikr bildiring;

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan