Инсонга суткасига қанча йод керак?

Бу жудаям қарама – қаршиликлар кўп бўлган мавзу. Дунёда энг кўп йод истеъмол қиладиган миллат бу – японлардир. Улар бир кунда табиий денгиз махсулотлари билан 13800 мкг гача йодни қабул қилишлари аниқланган. Қуйида баъзи Япония хақидаги маълумотларни келтириб ўтамиз:

  • 1967 йилда Японияда йод нормаси 13,8 мг/суткага қилиб қабул қилинган бўлиб, у хозирги БЖССТ (Бутун жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти) нинг нормасидан 92 баробар кўпроқ.

http://www.westonaprice.org/modern-diseases/the-great-iodine-debate/

  • «Японларнинг СИРИ уларнинг технологиядаги эришган омадларида эмас, балки уларнинг БЖССТ (Бутун жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти) тавсия қилган йоднинг кунлик қабул қиладиган нормасидан 100 баробар юқори миқдорда йод истеъмол қилишидадир” деган эди АҚШ неврология фанлари доктори, профессор Джеймс Х. Аустин, 2003 йил.

http://zenandthebrain.weebly.com/article-and-book-chapters.html

  • БЖССТ ниг 2011 йилда берган маълумотига кўра «… Японлар касал бўлмасдан 77,7 йилгача яшайди…” Хозирда Японларнинг ўртача умри 83 ёш бўлиб, дунёда узок умр кўриш бўйича 3 – ўринда туради.
  • Японияда деярли дори-дармон бозори мавжуд эмас. Уларнинг дори бозорини 95 % ини биологик актив қўшимчалар ташкил қилади.

Fikr bildirish