Йодофернинг таркиби нима учун 3 хил компонентдан иборат деган саволга қуйидаги жавобларни беришимиз мумкин:
1. Йодни ўзлаштирилишида темирнинг ахамияти.
Организдаги йод метаболизмининг интенсивлиги бевосита витамин А, цинк ва темирга узвий боғлиқ [1]. Бу микроэлементларнинг етишмовчилиги қалқонсимон без фаолиятига катта таъсир қилади. Тироид гормонлар синтезини 2 ва 3 — этапида иштирок этувчи тиреопероксидаза ферменти бевосита гемга боғлиқ хисобланади. Шунинг учун ТТК (темир танқислик камқонлик) да йод профилактикаси учун ишлатиладиган дорилар эффективлиги паст бўлади [2].
Қуйида тиреопероксидаза ферментини фазовий кўриниши келтирилган:


2. Темир етишмовчилиги камқонлигида йоднинг ахамияти.
Йод танадаги Т3 ва Т4 гормонларининг таркибий қисми яъни хом ашёси хисобланади. Қалқонсимон безнинг бу Т3 ва Т4 гормонлари эса инсон танасидаги модда алмашинувини бошқарадиган асосий моддалардир. Бу гормонларни меъёрда бўлиши суяк кўмигида ривожланиб, етиладиган қизил қон таначаларини ривожланишга ижобий таъсир қилади.
3. Аскорбин кислотасини ахамияти.
Темир моддасини бошқа озиқ-овқатлар билан бирга кучли қайтмас бирикмалар хосил қилиши, унинг ичаклар билан танадан чиқиб кетишига сабаб бўлади. Бу эса темир етишмовчилиги камқонлигига олиб келади. Витамин С ёки аскорбин кислотаси эса бу холатни олдини олади. Темир ва аскорбин кислотаси темир аскорбат холида ичакдан сўрилади.
Йодофер ахамияти
Юқорида кўриб чиққанимиз йод, темир ва аскорбин кислотаси ўзаро бир-бирига жуда зарур. Одатда буларни алохида алохида олиб ичилинади. Энди эса бизнинг ЙОДОФЕР махсулотимиз бор ва бир махсулотда уччала модда хам мавжуд. Вақтингизни, пулингизни тежаб қолинг ва сифатли махсулотдан фойдаланинг.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Triggiani V, Tafaro E, Giagulli VA, Sabba C, Resta F, Licchelli B, Guastamacchia E. Role of iodine, selenium and other micronutrients in thyroid function and disorders. Endocr Metab Immune Disord Drug Targets. 2009;9(3):277–94.
2. Zimmermann MB, Kohrle J. The impact of iron and selenium deficiencies on iodine and thyroidmetabolism: biochemistry and relevance to public health. Thyroid. 2002;12(10):867–878.