
Организмда жами 21-28 грамм бўлиб, унинг 60% и суякларда, қолгани мия, юрак, мушак ва бошқа юмшоқ тўқималарда жойлашган.
Организмдаги ахамияти:
- 300 дан ошиқ ферментатив жараёнларда иштирок этади
- ДНК ва оқсиллар ишлаб чиқариш учун керак
- Организмдан захарларни чиқариб ташлаш
- Витамин С, В1, ва В6 ни сўрилиши учун
- Мушакларни бўшаштиргани ва артерия қон томирларини кенгайтиради – қон босимини пасайтиради
- Нерв импульсларини ўтказувчанлигини оширади – стрессга қарши яхши фойда беради
- Инсулин ишлаб чиқариш ва тўқималарга таъсирини кучайтиради – организмда қон миқдорини бошқаришга керак.
Магний кўп бўлган озиқ овқатлар:
- Турли хил ёнғоқлар
- Денгиз махсулотлари
- Минерал сувлар
- Янги узилган сабзавотлар
Суткалик меъёр:
- 400 мг/сутка
Магний етишмовчилиги дунё миқёсида:
- 1950 йил – олимлар цивилизация хисобига пайдо бўлган касалликлар хақида маълумот берганда магний дефицити хам киритилган.
- 1995 йил – БЖССТ магний етишмовчилигини патологик жараён-лигини официал тан олган.
- 2007 йил – магнийни истеъмоли 20 – асрда икки баробарга камайгани аниқланган (500 мг дан 175-225 мг/суткагача)
Магний етишмовчилигида қуйидаги белгилар бўлади:
- Парестезия – сезгини бузилиши (совуқ қотиш, игна санчиши, қичиш, чумоли юргандек бўлиши)
- Яширин ёки аниқ қалтираш – нерв – мушак қўзғалувчанлиги ошиб кетади.
- Тез чарчаш, уйқусизлик, қийин уйғониш
- Иштаха пасайиши, қабзияд, кўнгил айниш, диарея, қайд қилиш
- Юрак қон томир тизими – гипертония, аритмия, стенокардия, ангиоспазм
- Буйрак усти бези фаолиятини бузилиши
- Қандли диабет, сийдик ва ўт тош касаллик ривожланиш эхтимоли ошиб кетади
- Иммунодефицит холатлар