
Инсон терисида цинкнинг умумий миқдорини 6% и сақланади. Бу мушак тизимидан сўнг иккинчи ўрин. Эпидермис қуруқ массасида 50-70 мкг/г, дермада эса 5-10 мкг/г. Эпидермисдаги юқори концентрация базал мембранадаги юқори митотик бўлинишни тушунтириб беради.
Теридаги цинкнинг физиологик роли цинк тутувчи матриксли металлопротеиназалар (ММП) билан узвий боғлиқ:
- коллагеназа (MMП-1)
- эластаза (MMП-12)
- желатиназа (MMП-2) ва б.(жами 25 хил)
Бу ферментлар терини регенерациясини ва тузилиши учун зарур бўлган барча хом ашёлар билан таъминлайди.
Цинкнинг таъсирида терида қуйидаги ўзгаришлар бўлади:
1. Юз териси рангини очади, тирноқ ва соч холатини яхшилайди – жигар ферментлари, гормонларга таъсири ва бевосита терига таъсири остида
2. Терини қаришини олдини олади – коллаген толалар хисобига тери эластиклиги ошади ва тиришлар йўқолади
3. Теридаги «қора нуқталар», хуснбузарлар ва қайзғоқларни йўқотади – тер ва ёғ безлар фаолиятини яхшилши, махаллий иммунитетни ошириши хисобига.
4. Тери ва шиллиқ қаватларини химоя қилади – бу цинкнинг антиоксидант таъсири хисобига