Цинкни косметологияда қўлланилиши

Инсон терисида цинкнинг умумий миқдорини 6% и сақланади. Бу мушак тизимидан сўнг иккинчи ўрин. Эпидермис қуруқ массасида 50-70 мкг/г, дермада эса 5-10 мкг/г. Эпидермисдаги юқори концентрация базал мембранадаги юқори митотик бўлинишни тушунтириб беради.

Теридаги цинкнинг физиологик роли цинк тутувчи матриксли металлопротеиназалар (ММП) билан узвий боғлиқ:

  • коллагеназа (MMП-1)
  • эластаза (MMП-12)
  • желатиназа (MMП-2) ва б.(жами 25 хил)

Бу ферментлар терини регенерациясини ва тузилиши учун зарур бўлган барча хом ашёлар билан таъминлайди.

Цинкнинг таъсирида терида қуйидаги ўзгаришлар бўлади:

1. Юз териси рангини очади, тирноқ ва соч холатини яхшилайди – жигар ферментлари, гормонларга таъсири ва бевосита терига таъсири остида

2. Терини қаришини олдини олади – коллаген толалар хисобига тери эластиклиги ошади ва тиришлар йўқолади

3. Теридаги «қора нуқталар», хуснбузарлар ва қайзғоқларни йўқотади – тер ва ёғ безлар фаолиятини яхшилши, махаллий иммунитетни ошириши хисобига.

4. Тери ва шиллиқ қаватларини химоя қилади – бу цинкнинг антиоксидант таъсири хисобига

Fikr bildirish